icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Шавкат Мирзиёев: Маҳалла халқ билан давлат ўртасида кўприк бўлиши керак

12.04.2017

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Чилонзор туманидаги “Катта Хирмонтепа” ва “Яккатут” маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлди. 

Маҳалла фуқаролар йиғинлари ўзини ўзи бошқаришнинг чинакам халқона институти сифатида жамиятимиздан мустаҳкам ўрин эгаллаган. Бу халқ билан мулоқот қилиш ва инсон манфаатларини таъминлашга қаратилган эзгу вазифаларни амалга оширишда муҳим аҳамият касб этаётир. 

“Катта Хирмонтепа” маҳалласида асосан кўп қаватли уйлар жойлашган. Давлатимиз раҳбари маҳалла ҳудуди билан танишди. Кўп қаватли уйлар, мактабгача таълим муассасалари, мактаблар атрофини ободонлаштириш, йўлакларни таъмирлаш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берди. 

Мактаб – таълим-тарбия маскани. Бу жойдаги ободонлаштириш ишларига алоҳида эътибор қаратиш зарур, деди Президентимиз. Таълим муассасалари олдида доимо гул экилган, саронжом-саришта бўлиши керак. 

Шавкат Мирзиёев шу ерда яшовчи аҳоли хонадонларида бўлиб, улар билан суҳбатлашди. 

“Яккатут” маҳалласида иккита мактабгача таълим муассасаси, иккита мактаб, иккита коллеж фаолият юритмоқда. 

Президентимиз мазкур маҳалла ҳаёти билан танишди, халқ билан мулоқот қилди. 

Шу ерда давлатимиз раҳбарига Тошкент шаҳрида қурилиши режалаштирилган намунавий маҳалла марказлари лойиҳалари ҳақида ахборот берилди. 

Жорий йилнинг март ойида Президентимиз Юнусобод туманидаги Увайсий номидаги маҳаллада бўлиб, бу ерда фуқаролар йиғини ходимлари, профилактика инспектори ва аҳоли учун яратилган қулай шароитлар билан танишар экан, пойтахтимиз, қолаверса, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида мана шундай маҳалла марказларини бунёд этиш ҳақида кўрсатмалар берган эди. 

Маҳаллалар ўз зиммасидаги вазифаларни самарали бажариши учун ҳуқуқий асослар билан бирга, етарли шарт-шароитларга ҳам эга бўлмоғи лозим, деди Президентимиз. 

Таклиф этилаётган янги маҳалла марказлари лойиҳасида маҳалла раиси, котиб ва маслаҳатчилар, профилактика инспектори учун алоҳида хоналар бўлиши кўзда тутилган. Бу халқимизга хос ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат фазилатларини янада кучайтиришга хизмат қилади. 

Давлатимиз раҳбарининг тавсиясига кўра, профилактика инспектори ўзи ишлайдиган маҳалла ҳудудида яшаши лозим. Бу профилактика инспектори маҳалладаги ҳар бир хонадон билан яқин мулоқот ўрнатиши, кўчалар ва жамоат жойларини қатъий назоратга олишида муҳим аҳамиятга эга. 

Профилактика инспекторларини хизмат уйлари, имтиёзли кредитлар ҳисобига машиналар билан таъминлаш, уларнинг яшаши ва самарали ишлаши учун барча шароитларни яратиш бўйича зарур топшириқлар берилди. 

Маҳалла марказларида чойхона, новвойхона, "Гўзаллик салонлари", дўконлар, спорт ва болалар майдончалари бўлиши одамларнинг зарур эҳтиёжларини қондириш билан бирга, ҳудуддаги маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга ҳам хизмат қилади. 

Маҳалла халқ билан давлат ўртасидаги кўприк бўлиши керак, деди Шавкат Мирзиёев. Одамларнинг қувончу ташвишидан доимо хабардор бўлиш маҳалланинг асосий вазифасидир.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo