icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Қурилиш индустриясига мос малакали мутахассислар тайёрлаш бўйича кўрсатмалар берилди

16.10.2020

Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимизнинг Юнусобод туманида барпо этилаётган Тошкент Архитектура-қурилиш институтининг янги биносини бориб кўрди.

Қурилиш ишлари жорий йил июль ойида бошланган эди. 5 қаватли иккита ўқув корпуси, 8 қаватли маъмурий бино ва 4 қаватли ётоқхона қад кўтармоқда.

Бугунги кунда институтда 5 минг 400 дан зиёд талаба таълим олади. 2020/2021 ўқув йилидан кредит-модуль тизимига ўтиш натижасида 18 та бакалавр таълим йўналиши ва 23 та магистратура мутахассислиги очилди. Бўлғуси қурувчиларга замонавий билим бериш мақсадида “ақлли” уйлар ва шаҳарлар инфратузилмасини лойиҳалаш, меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги, иншоотлар зилзилабардошлиги каби янги йўналишлар дастурга киритилди.

Бинолар фойдаланишга топширилгач, талабаларни қабул қилиш қамрови ва таълим сифати ортади.

- Охирги йилларда мамлакатимизда қурилиш соҳаси ривожланди, катта-катта иншоотлар, заводлар, уйлар барпо этилмоқда. Лекин ким лойиҳа қиляпти, ким қуряпти, қандай қуряпти, деган саволлар кўндаланг турибди. Бу ерда замонавий қурилиш индустриясига мос юқори малакали мутахассислар тайёрланиши керак, - деди Шавкат Мирзиёев.

Давлатимиз раҳбари институт ёнидаги 8-автобус саройини ҳам кириб кўрди. Бу автопаркни бошқа жойга кўчириб, замонавий шарт-шароитлар яратиб бериш, унинг ўрнида қурилиш материаллари бўйича илмий-тадқиқот маркази ташкил этиш таклифи билдирилди.

- Бу ҳудуд қурувчилар массиви бўлиши керак, - деди давлатимиз раҳбари.

Архитектура-қурилиш институтининг мураббийлари, илмий-тадқиқот маркази мутахассислари ва уларнинг оилалари учун ижтимоий объектлар ҳам барпо этилиши айтилди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo