Колумбия Президентига ҳамдардлик
06.04.2017
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Колумбия Республикаси Президенти Хуан Мануэл Сантос Калдеронга Путумайо провинциясида кенг кўламли табиий офатлар оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлиши ва вайронагарчилик муносабати билан самимий ҳамдардлик билдирди.
Давлатимиз раҳбари ўз мактубида бутун Колумбия халқига, шунингдек, ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жароҳатланганларга ҳамдардлик ва далда сўзларини етказишни сўради.