icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Тармоқлараро кооперация маркази ишга тушди

21.08.2020

Давлатимиз раҳбари бугун, шунингдек, Бектемир туманидаги “Cooperation LAB” тармоқлараро кооперацияни ривожлантириш марказига ташриф буюрди.

«UzAuto Motors», “СамАвто”, “JV MAN Auto – Uzbekistan”, “General Motors Powertrain Uzbekistan” сингари корхоналарда замонавий автотранспорт ва бутловчи қисмлар ишлаб чиқарилади. Шу билан бирга, кўплаб эҳтиёт қисмлар хориждан олиб келинмоқда. Бозор конъюнктураси ва саноат корхоналаридаги талабни таҳлил қилиш асосида янги эҳтиёт қисмларни ўзлашириш чоралари кўрилмоқда.

“Ўзавтосаноат” акциядорлик компанияси ташаббуси билан Бектемир туманида “Cooperation LAB” тармоқлараро кооперацияни ривожлантириш маркази шу мақсадда ташкил этилган. 

Лойиҳа қиймати 2 миллион доллар бўлган бу масканда 50 киши иш билан таъминланган. Марказ ғоядан растагача тамойили асосида автомобилсозлик соҳасида тармоқлараро кооперацияни ривожлантириш, импортни камайтириш ва маҳаллийлаштириш даражасини ўстиришга мўлжалланган.

Ҳудуддаги доимий ишлайдиган кўргазма павильонида “Ўзавтосаноат” ва бошқа компаниялар томонидан мамлакат автобозорига импорт қилинаётган бутловчи деталлар, хомашё ва материаллар намойиш қилинади. Улар Ўзбекистон ҳудудида, жумладан, мавжуд корхоналарда ишлаб чиқариш ҳажмларини ва эҳтимолий йўналишларни намойиш этиш ҳамда импорт маҳсулотларни маҳаллийлаштириш учун тақдим этилади. Юртимиздаги хомашё ва ишлаб чиқариш ресурсларидан кенг фойдаланиш рақобатбардош маҳсулотлар тайёрлаш ва бутловчи қисмлар импортини қисқартиришга хизмат қилади.

Давлатимиз раҳбари марказнинг кооперация алоқаларига оид тақдимотлар билан танишди. Малакали конструктор ва олимларни жалб қилиб, янги техникаларни ўзлаштириш ва буюртма асосида етказиб бериш муҳимлиги таъкидланди.

Машинасозлик ва электротехника соҳасида кооперацияни кенгайтиришда янги очилган “Cooperation LAB” маркази катта салоҳиятга эга. Ушбу марказ тадбиркорларга “ғоядан – тайёр маҳсулотгача” инжиниринг, техник ечимлар ва бозор топиш имконини беради.

Шу ерда вилоят ҳокимларига тадбиркорлар гуруҳларини шакллантириб, марказ билан бирга саноат кооперациясидаги янги лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиш топшириғи берилди.

Марказда ишлаб чиқилган таклифларни “лойиҳалар фабрикаси” орқали молиялаштириш учун тижорат банклари билан ҳамкорлик ўрнатиш кераклиги айтилди.

 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo