Ўзбекистон Президенти ХХР Раисига ҳамдардлик мактуби йўллади
09.07.2020
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитойнинг жанубий ва шарқий музофотларида рўй берган кучли сув тошқинлари оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва вайронагарчиликлар юзага келгани муносабати билан Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик мактуби йўллади.
Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганларга саломатлик тилади.