icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Президент Наманган темир йўл вокзали билан танишди

27.06.2020

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Наманган темир йўл вокзалида амалга оширилган қурилиш-реконструкция ишларини кўздан кечирди.

Маҳаллий аҳоли ва хорижлик сайёҳларга темир йўл транспорти хизматини кўрсатиш сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида вокзалда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти, корхона ўз маблағи ва Ўзмиллий банк кредит маблағларини йўналтирган ҳолда 24 миллиард сўмлик бунёдкорлик ишлари бажарилди.

Вокзалдаги кутиш ва комфорт заллари, буфет, тиббиёт пункти, она ва бола хонаси, электрон маълумотлар маркази, кутубхона, миллий совғалар, газета-журналлар шохобчаси, юкларни вақтинчалик сақлаш хизмати каби барча бўлимлар замонавий андозаларда ташкил этилди. Бундан ташқари, мажмуага қўшимча равишда ўттиз уч ўринли меҳмонхона қуриб битказилди.

Ушбу ишлар натижасида Наманган темир йўл вокзали замонавий қиёфа касб этиб, бир вақтнинг ўзида 250 нафар, суткасига 2,5 минг нафар йўловчига замонавий хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлди.

Вокзал Фарғона водийси халқа темир йўли бўйлаб тезкор электропоездлар қатновида водий шаҳарлари ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудлари билан транспорт боғланишида муҳим бўғин бўлиб хизмат қилади.

Шу билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилоятига ташрифи якунланди. Давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo