12.06.2020
Давлатимиз раҳбари бугуннинг ўзида Олмазор туманидаги «ARDENT FOODS» масъулияти чекланган жамият корхонасида бўлди.
Бу ширкат бўш турган бинолар негизида янги субъектлар ташкил этиш ва иш ўринлари яратишга қаратилган сиёсат самараси.
Лойиҳа қиймати 77 миллиард сўмдан зиёд бўлган корхона иккита линиядан иборат. Бирида йигирмага яқин қандолат маҳсулотлари, иккинчисида тез пишадиган овқат ингредиентлари ишлаб чиқарилмоқда. 150 киши иш билан таъминланган.
Ҳозирда маҳсулот Тожикистон ва Афғонистонга экспорт қилинади. 1 июнь ҳолатига кўра, 45 минг долларлик маҳсулот четга сотилган. Янги экспорт бозорларини топиш ҳисобига йил якунигача экспорт ҳажми янада ошиши режалаштирилган.
Маҳсулотлар турини кўпайтириб, қўшимча иш ўринлари яратиш бўйича кўрсатмалар берилди.