icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қирғиз Республикаси Президенти билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди

27.03.2020

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 27 март куни Қирғиз Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбат аввалида давлат раҳбарлари қадимдан минтақамизда кенг нишонланиб келаётган, дўстлик ва яхши қўшничилик, тарих, маданият ва анъаналар муштараклигини ифода этувчи баҳор ва янгиланиш байрами - Наврўз муносабати билан бир-бирларини самимий қутлаб, энг эзгу тилакларини билдирдилар.

Ўзбекистон ва Қирғиз Республикаси раҳбарлари коронавирус инфекцияси тарқалиши билан боғлиқ жорий эпидемиологик вазиятни муҳокама қилдилар.

Ушбу пандемияга қарши самарали курашиш, шунингдек, унинг оқибатлари икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларга салбий таъсир кўрсатишига йўл қўймаслик мақсадида ҳаракатларни яқиндан мувофиқлаштириш ва ўзаро кўмакни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.

Президентлар, шунингдек, мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада кенгайтиришга доир ҳамда халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалаларни кўриб чиқдилар.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo