icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Шавкат Мирзиёев Афғонистон Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

26.03.2020

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 март куни Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбат аввалида икки давлат раҳбарлари баҳорий Наврўз айёми муносабати билан бир-бирларини самимий қутлаб, энг эзгу тилакларини билдирдилар.

Ушбу фаровонлик ва янгиланиш байрами дўст халқларимизнинг маданий-маънавий мероси муштараклиги, тинчлик ва равнақ йўлидаги орзу-умидлари рамзи бўлиб келаётгани алоҳида таъкидланди.

Давлатимиз раҳбари, шунингдек, Ашраф Ғанини Афғонистон Президенти этиб сайлангани билан табриклади ҳамда унга мамлакатда барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш борасидаги устувор вазифаларга эришишда катта муваффақиятлар тилади.

Ашраф Ғани, ўз навбатида, табрик учун, шунингдек, Афғонистонда тинчликка эришиш ва мамлакатни ижтимоий-иқтисодий тиклаш юзасидан кўрсатаётган кўмаги ва фаол саъй-ҳаракатлари учун Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёевга самимий миннатдорлик билдирди.

Афғонистон Президенти Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан икки йил аввал ўтказилган Афғонистон бўйича Тошкент халқаро конференцияси муҳим воқеа - афғон муаммосини тинч йўл билан ҳал этиш бўйича сиёсий жараённи бошлаш, манфаатдор томонлар мулоқотининг ўзаро мақбул шакл ва механизмларини излашда "бошланғич нуқта" бўлгани қайд этилди.

Мулоқот чоғида минтақада янги турдаги коронавирус инфекцияси тарқалиши билан боғлиқ жорий вазият ва кўрилаётган чора-тадбирлар муҳокама қилинди. 

Президент Ашраф Ғани Ўзбекистон коронавирусга қарши курашишда кўрсатаётган амалий кўмаги учун алоҳида миннатдорлик билдирди. Мамлакатимиз мутахассислари томонидан бунёд этилган ва эксплуатация қилинаётган "Ҳайратон - Мозори Шариф" темир йўли, шунингдек, электр энергияси, озиқ-овқат ва саноат маҳсулотлари етказиб берилаётгани ҳамда савдо ва гуманитар юкларнинг юртимиз ҳудуди бўйлаб транзити ҳеч қандай тўсиқларсиз амалга оширилаётгани ва кўрсатилаётган бошқа ёрдам ушбу пандемияга қарши курашишда муҳим омил бўлаётгани таъкидланди.

Давлат раҳбарлари ҳаракатларни яқиндан мувофиқлаштиришни давом эттириш ҳамда икки мамлакатдаги санитар-эпидемиологик ҳолатни назорат қилиш борасида қатъий чоралар кўриш муҳимлигини қайд этдилар.

Президентлар икки томонлама, аввало савдо-иқтисодий, энергетика ва транспорт-коммуникация соҳаларидаги ҳамкорликнинг долзарб масалаларини ҳам кўриб чиқдилар, шунингдек, халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

Афғонистоннинг барқарор тараққиётини таъминлаш ва халқ фаровонлигини оширишга қаратилган қўшма инфратузилма лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш борасидаги саъй-ҳаракатларни фаоллаштиришга келишиб олинди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo