![icon](/img/menu.png)
Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президентига таъзия билдирди
27.12.2019
![](/uploads/b3eac859-74e9-3286-b14a-e670333364d3.jpg)
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олмаота шаҳрида рўй берган авиаҳалокат оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқаевга таъзия мактуби йўллади. Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганларнинг барчаси тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.