icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Президент локализацияни кенгайтириш бўйича тавсиялар берди

20.11.2019

Президент Шавкат Мирзиёев 20 ноябрь куни “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида ўтаётган Ўзбекистон саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси билан танишди. 

Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 1 майдаги “Саноат кооперациясини янада ривожлантириш ва талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ташкил этилган мазкур тадбир 18 ноябрь куни бошланган эди. Унда мингга яқин корхоналар, компания ва фирмалар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари 10 мингдан ортиқ турдаги маҳсулотлари билан қатнашмоқда.  

Иштирокчилар саноат корхоналарининг эспортбоп ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлари, уларнинг сифат ва техник кўрсаткичлари, улгуржи ва чакана нархлари, корхоналарнинг мавжуд қувватлари каби маълумотлар билан танишмоқда. Бу маҳаллий ва хорижий бозорларда талаб юқори бўлган маҳсулотларни ўрганиш, уларни ишлаб чиқариш ва сотиб олиш бўйича ҳамкорлар топиш, кичик бизнес субъектларини саноат фаолиятига кенг жалб этишда муҳим омил бўлмоқда. 

Президентимиз ярмаркада намойиш этилаётган маҳсулотлар билан танишди. Уларнинг харидоргирлиги, локализация даражаси билан қизиқди. Маҳаллийлаштиришни кенгайтириш, импорт бўлаётган деталлар ишлаб чиқарилишини ўзлаштириш, сифатни таъминлаш орқали харидор орттириш зарурлигини таъкидлади.

- Ишлаб чиқарувчи қачон ривожланади? Маҳсулотининг эгаси бўлса. Бу ярмаркага келган ҳар бир корхона ва тадбиркор натижага эришиши, оддий гайкадан тортиб катта машиналаргача харидорини топиши керак. Уни иштирокчилар рози бўлгунча давом эттириш лозим, - деди давлатимиз раҳбари.

Шавкат Мирзиёевга Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузурида ташкил этилган электрон кооперация биржаси – www.cooperation.uz портали ҳақида ҳам маълумот берилди. 

Мазкур портал орқали ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотларига харидор топиши, уларни етказиб бериш бўйича шартномалар тузиши мумкин. Портал статистика, божхона, солиқ, сертификатлаштириш идоралари маълумотлар базасига уланган. 

Саноат корхоналари ва буюртмачилар ўртасидаги шартномалар «онлайн» тарзда расмийлаштирилмоқда. Халқаро савдо марказида тармоқлар, ҳудудлар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ишлаб чиқариш салоҳияти, кооперацияга талаб ва эҳтиёжи бўйича тақдимотлари ўтказилмоқда.

 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo