icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Шавкат Мирзиёев Жаҳон божхона ташкилоти бош котибини қабул қилди

14.11.2019

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14 ноябрь куни Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик дастурининг вазирлар даражасидаги конференциясида иштирок этиш учун Тошкент шаҳрида бўлиб турган Жаҳон божхона ташкилоти бош котиби Кунио Микурияни қабул қилди.

Учрашувда Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатимизнинг Жаҳон божхона ташкилоти билан конструктив ҳамкорлиги тобора мустаҳкамланиб бораётганини мамнуният билан қайд этди.

Ўзбекистон 1992 йилдан буён ушбу нуфузли халқаро тузилма аъзосидир. Ўтган даврда юртимиз божхона органларининг ҳуқуқий базасини шакллантириш, инфратузилмасини модернизация қилиш ва самарадорлигини ошириш бўйича қўшма тадбир ва лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилди.

Кейинги йилларда, аввало, божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш, малакали кадрларни, жумладан, ташкилотнинг Брюсселдаги бош қароргоҳи негизида тайёрлаш каби йўналишларда ўзаро алмашинувлар сезиларли фаоллашгани кузатилмоқда.

Учрашувда  халқаро стандартларни жорий этиш асосида божхона органлари салоҳиятини ошириш, божхона масканларини замонавий комплекс ва ускуналар билан жиҳозлаш, ҳуқуқбузарликларга қарши курашни кучайтириш, хориждаги етакчи марказларда мутахассислар тайёрлаш борасидаги ҳамкорликни кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.

Ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича "йўл харитаси"ни биргаликда ишлаб чиқиш ва тез фурсатда қабул қилишга келишиб олинди.

Жаҳон божхона ташкилоти бош котиби самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий янгиланишларнинг натижадорлигини, шунингдек, Марказий Осиёда яхши қўшничилик ва шерикликни мустаҳкамлашга қаратилган сиёсатни юксак баҳолади.

Кунио Микурия мамлакатимиз божхона органларини ислоҳ қилишни давом эттиришда ва минтақавий савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришда ташкилот бундан буён ҳам кўмаклашишга тайёр эканини билдирди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo