icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Саноат тармоқларини ривожлантиришга оид вазифалар ижроси кўриб чиқилди

23.10.2019

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев саноатни ривожлантириш, нефть-газ маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва истеъмолчиларга мунтазам етказиб бериш борасидаги ишлар таҳлилига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Мажлис аввалида мутасаддилар жорий йилнинг 9 ойида ишлаб чиқариш ҳажми, прогноз параметрларининг бажарилиши бўйича ҳисобот берди. Қайд этилганидек, шу вақт мобайнида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 234,7 триллион сўмни ташкил қилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 7 фоизга ўсган. Бунинг 6,5 фоизи иқтисодиёт “драйвери” – ишлаб чиқарадиган саноат ҳиссасига тўғри келган.

Хусусан, автомобилсозликда катта ўсиш суръатлари таъминланган.  2018 йилнинг мос даврига нисбатан енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми 40 фоиз, юк машиналари 33 фоиз, автобуслар 3,8 марта, автомобиль двигателлари 45 фоиз ошган.

Бошқа тармоқлар бўйича олганда, трикотаж мато ишлаб чиқариш 26 фоизга, чарм маҳсулотлари 22 фоизга, цемент 18 фоизга, кабел-ўтказгичлар 23 фоизга, истеъмол товарлари ҳажми қарийб 16 фоизга ўсган. 

Ҳудудлар кесимида энг илғор кўрсаткичлар Андижон, Наманган, Хоразм, Самарқанд, Тошкент ва Сурхондарё вилоятларида қайд этилган. 

Давлатимиз раҳбарининг кичик бизнес ривожига эътибори, бу борада қабул қилинган фармон ва қарорлари натижасида юртимизда тадбиркорлик муҳити тубдан яхшиланди.

Буни жорий йил бошидан буён жами 72 минг 400 та, саноат тармоқларида 16 мингга яқин янги кичик бизнес корхоналари ташкил қилинганида ҳам кўриш мумкин. Жами кичик саноат корхоналари сони 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 25 фоизга кўпайган. 

Тадбиркорларнинг саноатдаги улуши ҳам сезиларли ортмоқда. Жорий йилнинг 9 ойида кичик бизнес корхоналари томонидан жами 81 триллион сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилган бўлиб, бу жами саноат ишлаб чиқаришининг 34,5 фоизини ташкил қилади.

Саноат ривожи экспорт ҳажмининг 24 фоизга кўпайишини таъминлади. Жумладан, енгил автомобиллар экспорти 3,3 марта, автобуслар 2 баробар, юк автомашиналари 1,5 карра, трансформатор ва аккумуляторлар 2,7 марта, кабел-ўтказгич маҳсулотлари 2,2 баравар, пойабзал 2,1 карра ошган. Тайёр трикотаж ва тикувчилик маҳсулотлари 25, трикотаж мато 31, тайёр тўқимачилик маҳсулотлари 38, озиқ-овқат маҳсулотлари 14, рангли металлар ва улардан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар 45, қора металлдан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар 54 фоиз ошган.

Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига саноат тармоқларидаги ҳолатни доимий равишда таҳлил қилиб бориш, муаммоларни тезкорлик билан бартараф этиш, ҳудудларнинг саноат салоҳиятини янада оширишга туртки берадиган тизим яратиш юзасидан топшириқ берилди. Бунда кичик ва ўрта бизнес корхоналари билан ишлашга алоҳида аҳамият қаратиш зарурлиги таъкидланди. 

Йиғилишда нефть-газ тармоғидаги ишлар ҳолати ҳам таҳлил қилинди. Сўнгги йиллардаги кенг қамровли институционал ислоҳотлар доирасида нефть-газ тармоғида бошқарув самарадорлигини ошириш ва тизимни такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар аҳамияти таъкидлаб ўтилди.

Бу борада, соҳадаги айрим муаммолар, белгиланган лойиҳаларни амалга оширишдаги камчиликлар муҳокама қилинди. Йил якуни бўйича эҳтимоли бўлган қолоқликлар ўрнини тўлдириш, шунингдек, 2020 йилда нефть, нефть маҳсулотлари, табиий ва суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ҳамда тақсимлаш прогноз кўрсаткичларини шакллантириш юзасидан топшириқлар берилди. 

Бунда углеводород хомашёсини қазиб олиш ва қайта ишлаш ҳажмини ошириш, иқтисодиёт тармоқлари, аҳоли ва экспортга ёқилғини узлуксиз етказиб бериш, технологик сарф-харажат ва йўқотишларни камайтиришга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди.

Энергетика вазирлиги ва нефть-газ тармоғи корхоналари раҳбарларига нефть маҳсулотлари, табиий ва суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ҳамда уларни иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолига етказиб бериш прогноз кўрсаткичларининг бажарилишини таъминлаш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, жалб қилинаётган маблағларни мақсадли ишлатиш, нефть-газ маҳсулотлари экспорти ҳажмларини ошириш учун қўшимча захираларни шакллантириш, қудуқлар кесимида қазиб чиқариш ҳажмларини назорат қилиш ва ҳисобини юритиш тизимини жорий этиш юзасидан шахсий жавобгарлик юкланди.

Мазкур вазифаларни мувофиқлаштириш учун Ҳисоб палатаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Энергетика вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар раҳбарларидан иборат таркибда Ишчи гуруҳ тузиш таклиф қилинди.

Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисобот тайёрлаш, бунда мамлакатимиз истеъмолчиларини ёқилғи-энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш чораларига эътибор қаратиш топширилди.

Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo