icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Tashkent City босқичма-босқич битмоқда

30.08.2019

Маълумки, давлатимиз раҳбари бу лойиҳанинг сифати ва суръатини доимий кузатиб бормоқда. Ҳар бир деталга, рангга, қулайлик ва қиёфа уйғунлигига алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Шавкат Мирзиёев 30 август куни Tashkent City га яна бир бор келиб, конгресс-холл ва беш юлдузли меҳмонхона, ҳудуддаги ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди. 

Конгресс-холл биноси икки қаватдан иборат бўлиб, унинг марказида катта ва кичик залларга трансформация бўладиган 4 минг ўринли холл мавжуд. Бундан ташқари, бир вақтнинг ўзида 8 та делегацияни қабул қилиш имкониятига эга қўшимча заллар ҳам бор.  

21 қаватли беш юлдузли меҳмонхонанинг қурилиш ишлари ҳам жадал суръатларда давом этмоқда. «Hilton» бренди остида фаолият юритадиган бу отелда 258 та хона бўлади. Бундан ташқари, 3 та ресторан, банкетлар зали ҳамда 6 та мажлислар зали мавжуд.  

Бугунги кунда конгресс-холл ва меҳмонхона қад кўтариб бўлган. Ички пардозлаш, электр тармоқлари тортиш, декоратив панелларни монтаж қилиш ишлари якунланмоқда. Муҳандислик коммуникация тармоқларини ўрнатиш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Боғда манзарали дарахтлар экилган, мусиқали фаввора барпо этилган.

Президентимиз мажмуада амалга оширилган бунёдкорлик ишларини юқори баҳолаб, бу объектлар ишга тушганда хизмат турларини кўпайтиришга эътибор қаратиш, халқимизнинг бу ерга келиб мазмунли дам олиши учун қулайликлар яратиш юзасидан кўрсатмалар берди.

 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo