icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Хореография олий мактаби янги ўқув йилини замонавий бинода бошлайди

30.08.2019

Президент Шавкат Мирзиёев 30 август куни Тошкент шаҳрида амалга оширилган бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди.

Давлатимиз раҳбари дастлаб Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби биносини бориб кўрди.  

Мазкур даргоҳ ихтисослашган мактаб-интернат, хореография коллежи, бакалавриат ва магистратура йўналишларини қамраб олган бўлиб, хореография бўйича узлуксиз сабоқ беради. Лекин муассаса узоқ йиллар эски бинода фаолият юритиб келди.

Президентимизнинг 2017 йил 3 август куни ижодкорлар билан учрашувидаги ташаббуслари маданият ва санъат соҳаларининг янада ривожланиши учун замин яратди. Хусусан, Олий мактаб учун алоҳида корпус ажратилиб, замонавий таъмирланди. 15 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланиб, 400 талабага мўлжалланган янги ўқув ва машғулот хоналари, 300 ўринли талабалар турар жойида барча шароит яратилди.

Шавкат Мирзиёев бу ердаги шароит, муҳит ва ютуқларни мамлакатимизнинг бошқа жойларида ҳам татбиқ этиш, ҳудудий мактаблар ташкил этиб, уларни Олий мактабга бириктириш, устоз-шогирд анъанасини мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидлади.

Давлатимиз раҳбари билим юртининг ўқитувчи ва мураббийлари билан суҳбатлашди. Миллий санъатимизга эътибор, бу соҳада янги таълим масканлари қуриш ва устозлар меҳнатини рағбатлантириш ишларини изчил давом эттириш лозимлиги қайд этилди. «Баҳор» рақс ансамблининг қайта тикланиши соҳа вакилларига катта қувонч бағишлади. 

Олий мактаб ижодкорлари учун дам олиш маскани ташкил этиш ва автобус ажратиш бўйича топшириқ берилди.

 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo