icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Давлат чегараларини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди

27.08.2019

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 27 август куни Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш масалаларига бағишланган ишчи йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати, Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) раҳбарияти, шунингдек, ДХХ Чегара қўшинлари қўмондонлиги иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Чегара қўшинлари фаолиятининг амалий натижалари кўриб чиқилди, давлат чегараларини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш тизимини халқаро ва минтақавий хавфсизликка таҳдид солаётган замонавий хатарларни ҳисобга олган ҳолда янада такомиллаштиришнинг устувор вазифалари белгиланди.

Чегараларимиз хавфсизлиги ва дахлсизлигини ишончли ва кафолатли таъминлаш халқимизнинг тинч-осойишта ҳаёти, мамлакатимиз тараққиётининг гарови экани таъкидланди.

Минтақа мамлакатларининг чегара идоралари йўналишидаги халқаро ҳамкорлик изчил мустаҳкамланиб бораётгани, турли халқаро ташкилотлар билан биргаликда қўшма тадбирлар муваффақиятли ўтказилаётгани қайд этилди. Қўшни давлатлар билан ўтказиш пунктлари очилгани, янги ҳаво, темир йўл ва автобус қатновлари йўлга қўйилгани фуқароларнинг ўзаро борди-келдисининг ортишига хизмат қилмоқда.

Чегараолди ҳамкорликни фаоллаштириш юзасидан хорижий шерикларимиз билан эришилган келишувларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши устидан қатъий назоратни таъминлаш зарурлиги таъкидланди.

Йиғилишда бажарилган ишлар танқидий баҳоланиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш тизимининг самарадорлигини янада ошириш юзасидан мутасадди тузилмалар раҳбарларига аниқ топшириқлар берилди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo