icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Президентлар Ўзбекистон маҳсулотлари кўргазмасига ташриф буюрди

01.08.2019

Президент Шавкат Мирзиёев Беларусь Президенти Александр Лукашенко ҳамроҳлигида Минскда ташкил этилган Ўзбекистон миллий саноат кўргазмасига ташриф буюрди.

Мамлакатимизнинг кенг турдаги маҳсулот ва хизматлари учун «БелЭкспо» миллий кўргазмалар марказида алоҳида мажмуа ажратилган.

Майдони 3 минг квадрат метр бўлган усти ёпиқ манежда 25 та эксклюзив стендлар қурилиб, “Ўзэлтехсаноат”, “Ўзтўқимачиликсаноат”, “Ўзчармсаноат”, “Ўзбекозиқовқатхолдинг”, “Ўзкимёсаноат”,  “Ўзбекнефтгаз”, “Ўзсаноатқурилишматериаллари”,  “Ўзтрейд”, Навоий ва Олмалиқ кон-металлургия комбинатлари каби етакчи компания ва уюшмалар, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш, Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентликлари маҳсулотлари кўргазмага қўйилган. 500 квадрат метр очиқ майдонда эса автомобиллар, қишлоқ хўжалиги техникалари, юк машиналари, автобуслар ва бошқа товарлар намойиш этилмоқда.  

Кўргазмада ўнта вилоятимиздан юздан зиёд корхона ва тадбиркорлик субъектлари ўз маҳсулот ва хизматлари билан иштирок этмоқда. Юртимизнинг туризм салоҳияти тарғиботига ҳам алоҳида эътибор қаратилган.  

29 июль куни очилган ушбу кўргазмага Беларуснинг барча ҳудудларидан ишбилармон доиралар, савдо ва саноат ташкилотлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари келмоқда. 

Александр Лукашенкога мамлакатимиз компанияларининг қуввати ва салоҳияти, маҳсулотларнинг сифати ҳақида сўзлаб берилди.

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон компания ва агентликларининг мутасаддиларига Беларусдаги манфаатдор корхоналар билан кооперацион алоқаларни ўрнатиш, қўшма савдо ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича кўрсатмалар берди.

 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo