icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Қарши шаҳрида Абдулла Орипов ҳайкали ўрнатилади

25.02.2017

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Орипов ҳайкали, Абу Муин Насафий зиёратгоҳи реконструкцияси лойиҳалари билан танишди.

Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Орипов ўзбек адабиётини янги босқичга кўтарган нодир истеъдод соҳиби эди. Унинг юксак бадиий, теран фалсафий шеърлари халқимиз кўнглидан чуқур жой олган. Драматик ва публицистик асарлари, достон ва таржималари адабиётимиз ривожига улкан ҳисса бўлиб қўшилган. 

У истиқлол йилларида Ватанимиз озодлигини, халқимизнинг шаъни ва қадр-қимматини юксак маҳорат билан тараннум этган. Узоқ йиллар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раҳбари сифатида ёш ижодкорларни тарбиялаш ва қўллаб-қувватлашга эътибор қаратган. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати ва Сенати аъзоси сифатида ҳам самарали фаолият олиб борган. 

Абдулла Орипов Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясининг муаллифи сифатида халқимиз қалбида мангу яшайди. 

Қаҳрамон шоиримизнинг ҳайкали Қарши шаҳридаги Ўзбекистон кўчасида бунёд этилади. Бу ёшлар учун фахр ва ғурур тимсоли, маънавий тарбия манбаи бўлиб хизмат қилади. 

Президентимиз ҳайкал лойиҳасини такомиллаштириш, бу ерда Абдулла Орипов номидаги мактаб ва унинг ижодига бағишланган музей ташкил этиш зарурлигини таъкидлади. 

Абу Муин Насафий XI асрда яшаган, ислом маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган алломалардан биридир. Буюк бобомизнинг илмий асарлари бугунги кун учун ҳам ғоят аҳамиятлидир. 

Давлатимиз раҳбари бу қадамжони кенг ва обод зиёратгоҳга айлантириш, зиёратчиларга зарур шароитлар яратиш, бу масканда кутубхона ташкил этиш, аллома асарларини таржима қилиб, халқимизга етказиш бўйича тавсиялар берди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo