icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Энергетика ва кимё соҳаларидаги инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш бўйича топшириқлар берилди

17.06.2019

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 июнь куни нефть-газ, кимё ва электр энергетикаси соҳаларидаги инвестиция лойиҳаларини янада жадаллаштириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Ушбу соҳалар саноат ва тадбиркорлик ривожи, аҳоли турмуш даражасига асос бўлиши билан жуда муҳимдир. Шу боис мазкур тармоқларда кўплаб истиқболли лойиҳалар амалга оширилмоқда. 

Хусусан, жорий йилда 2 миллиард 730 миллион доллар инвестицияларни ўзлаштириш ҳисобига нефть-газ соҳасида 16 та, 850 миллион доллар эвазига кимё тармоғида 17 та, 1 миллиард доллардан зиёд маблағ воситасида электр энергетикаси бўйича 28 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. 

Йиғилишда ушбу лойиҳалар муҳокама қилиниб, уларнинг ижроси бўйича мутасаддиларнинг ҳисоботи эшитилди. 

Давлатимиз раҳбари энергия ресурслари ишлаб чиқарувчи, тақсимловчи ва етказиб берувчи корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлаш, углеводородлар қазиб олиш ҳажмини кўпайтириш, маҳсулот ишлаб чиқаришни кенгайтириш зарурлигини таъкидлади. 

Тўрақўрғон, Навоий, Тахиатош иссиқлик электр станцияларида олиб борилаётган қурилиш ва модернизация ишларини тезроқ якунлаб, бу йил фойдаланишга топшириш, Тошкент ва Сурхондарё вилоятларида замонавий буғ-газ қурилмаларини ўрнатиш бўйича ишларни жадаллаштириш юзасидан топшириқлар берилди. Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини янада кенг жорий этиш кераклиги қайд этилди. 

“Навоийазот” акциядорлик жамиятида поливинилхлорид, каустик сода ва метанол, Жиззах пластмасса заводида тўқимачилик соҳаси учун кимёвий қўшимчалар ишлаб чиқариш лойиҳаларини фойдаланишга топшириш, Янгиер шаҳрида аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш лойиҳасини жадаллаштириш бўйича вазифалар қўйилди. 

– Иқтисодиётимиз рақобатбардошлигини оширувчи ушбу тармоқлардаги инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш керак. Бу бошқа турдош ва ёндош соҳалар ривожини ҳам таъминлаб, кўплаб иш жойлари яратади, – деди Президент.

Йиғилишда нефть-газ, кимё ва электр энергетикаси соҳаларида бу йил якунида кутилаётган натижалар ҳамда келгуси йилга мўлжалланган режалар кўриб чиқилди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo