icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Президент Шавкат Мирзиёев Муҳаммад Юсуф номидаги мактабга ташриф буюрди

17.05.2019

Давлатимиз раҳбари 2017 йил 2-3 июнда Андижон вилоятига ташрифи чоғида Андижон шаҳрида Муҳаммад Юсуф номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб ташкил этиш таклифини билдирган эди. Шунга мувофиқ ўша йили июлда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори қабул қилиниб, 11 декабрда мазкур мактаб очилган эди.

Президент Шавкат Мирзиёев Андижон шаҳридаги Муҳаммад Юсуф номидаги мактаб-интернатга ташриф буюрди. 

Мактаб олдида шоир бюсти ўрнатилган хиёбон барпо этилган. Билим даргоҳида умумтаълим фанлари билан бирга, она тили ва адабиётни чуқур ўрганиш учун барча шароитлар яратилган. Синфхоналар, кутубхона, спорт зали, ётоқхона замонавий жиҳозланган. Бугунги кунда бу ерда 250 нафар иқтидорли йигит-қиз таълим олмоқда.

Шавкат Мирзиёев Муҳаммад Юсуфнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган мўъжазгина музейни кўрди. Мактаб ўқувчилари шоир шеърларидан намуналар ўқиб берди.

– Муҳаммад Юсуф ҳалқимиз севган самимий шоир, ватанпарвар инсон эди. Сизлар унинг муносиб давомчилари бўлишингиз керак. Бунинг учун бир дақиқаям вақтларингизни бехуда ўтказмай, кўпроқ ўқиб, тарихга уйғоқ боқиб камолга етишларингиз зарур. Энг катта бойлик – маънавий бойликдир, - деди Президент.

Давлатимиз раҳбари мутасаддиларга мактаб-интернат ўқувчилари учун автобус ажратиш, бошқа вилоятлардаги ижод мактабларига бориб, тенгдошлари билан мулоқот қилишига кўмаклашиш, вилоят телевидениесида ўқувчилар иштирокида кўрсатувлар тайёрлаш бўйича топшириқ берди.

Президентимизнинг Андижон вилоятига ташрифи якунланди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo