icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистонда Қозоғистон йили қардошлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга хизмат қилади

15.04.2019

«Ўзбекистон» халқаро анжуманлар саройида 15 апрель куни Ўзбекистонда Қозоғистон йилининг расмий очилиш маросими бўлди.

Маросимни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев очиб, қардош қозоғистонликларни юртимизга ташрифи билан қутлади.

- Ўзбекистонда Қозоғистон йилининг очилиши стратегик шериклик муносабатлари тобора мустаҳкамланиб, ишонч ва ўзаро қўллаб-қувватлаш кучайиб бораётганидан далолат беради. Ушбу муҳим воқеа халқларимиз ўртасидаги абадий ва самимий дўстлик, маданий ва маънавий яқинлик рамзидир, - деди Шавкат Мирзиёев.

Ўзбек ва қозоқ халқлари азалдан бир-бирига таянч бўлиб, қийинчиликларни енгиб ўтгани, бугунги кунда халқларимизнинг умумий келажагини ҳам биргаликда бунёд этаётгани таъкидланди.

- Бугунги кун Ўзбекистон ва Қозоғистон муносабатларида янги, тарихий кун сифатида халқларимиз ўртасидаги қардошлик алоқаларини ривожлантириш учун мустаҳкам замин яратади, деб ишонаман, - деди давлатимиз раҳбари.

Маълумки, 2018 йилда Қозоғистонда Ўзбекистон йили деб эълон қилинган эди. Ушбу сана доирасида маданият, санъат, адабиёт, илм-фан, туризм ва бошқа соҳаларда 100 дан зиёд тадбирлар ўтказилди. Театр ва фольклор жамоалари, эстрада хонандаларининг ижодий сафарлари уюштирилди. Олмаота шаҳрида ўзбек адабиёти кунлари, Тараз, Чимкент, Қизилўрда, Туркистон шаҳарларида ўзбек киноси кунлари бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 13 мартдаги қарорига мувофиқ қозоқ шоири ва мутафаккири Абай Қўнонбоев ижодий меросини ўрганиш ташкил этилди. Қозоғистонда буюк бобомиз Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллиги кенг нишонланди.

Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистонда қозоқ тили ва маданиятини ривожлантиришга қаратилаётган эътибор учун миннатдорлик билдирди. Қозоғистон йили доирасида ўтказиладиган тадбирлар қардош халқларимиз маданий алоқаларини янада мустаҳкамлашини қайд этди. 

Мамлакатимизда Қозоғистон йилига катта тайёргарлик кўрилди. Унинг доирасидаги тадбирлар санъат, фан, таълим ва тадбиркорлик соҳалари вакилларига ўзаро манфаатли алоқаларни йўлга қўйиш, билим ва тажриба алмашиш учун янги уфқлар очади. Маданиятларимиз бир-бирини бойитишига, халқларимиз янада яқин бўлишига хизмат қилади.

Очилиш маросими катта концерт дастури билан давом этди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo