icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Президент янги қиёфа касб этган "Чашма" тарихий мажмуасида бўлиб, зиёлилар билан суҳбатлашди

12.03.2019

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йили Навоий вилоятига ташрифи чоғида Нурота туманидаги «Чашма» зиёратгоҳи атрофини кенгайтириш ва ободонлаштириш, сайёҳлар учун замонавий меҳмонхона қуриш юзасидан кўрсатмалар берган эди.

Ўтган йили бу ишлар тўла амалга оширилиб, зиёратгоҳ ҳудуди ўзгача чирой очди. Эллик ўринли «Нурота» меҳмонхонаси фойдаланишга топширилди. Манзарали бута ва дарахтлар экилиб, фаввора бунёд этилди. Зиёратчилар ҳордиқ чиқариши учун сўри ва ўриндиқлар ўрнатилди. Музей биноси, Ҳунармандчилик марказини барпо этиш давом этмоқда.

Давлатимиз раҳбари тарихий қадамжони зиёрат қилди, бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди. 

«Чилустун» ва «Панжвақта» масжидлари, Абул Ҳасан Нурий мақбарасини реконструкция қилиш режалаштирилган.

Шу борадаги лойиҳа таклифлари билан танишар экан, Президентимиз зиёратчи ва чет эллик сайёҳлар учун қулайликларни ошириш, талаб юқорилигини инобатга олиб яна саксон ўринли меҳмонхона қуриш, сайёҳларга хизмат турларини кўпайтириб, аҳолини қўшимча даромад билан таъминлаш зарурлигини таъкидлади.

Қудуқлар барпо этиш ва томчилатиб суғоришни йўлга қўйиш орқали Нурота туманидаги лалми ерлардан самарали фойдаланиш, дуккакли экинлар етиштириш ва чорвачиликни кенгайтириш, паррандачилик-ғаллачилик кластери ташкил этиш режалари муҳокама қилинди. 

Шавкат Мирзиёев ушбу барча чора-тадбирларни қамраб олган, Нурота туманини комплекс ривожлантириш бўйича ҳукумат қарорини ишлаб чиқиш юзасидан топшириқ берди. 

Маҳаллий аҳоли вакиллари - нуронийлар, тадбиркорлар, хотин-қизлар ва ёшлар билан суҳбатда шу каби режалар, мамлакатимиз ва Навоий вилоятидаги ўзгаришлар ҳақида сўз борди.

Президентимиз Нурота туманида ҳам тўпланиб қолган масалалар босқичма-босқич ҳал этилаётгани, ушбу ташриф чоғида яна улкан режалар белгиланишини қайд этди.

- Одамлар бизга ишоняпти, эртанги кунга умид билан қараяпти. Бу ишончни ҳар бир раҳбар юрагидан ўтказиб, янгича дунёқараш билан ишлаши, халққа хизмат қилиши керак. Энг катта масала - иш жойлари. Ҳамма ҳаракатларимиз аҳолини иш билан таъминлаш, иқтисодиётимизни ривожлантиришга қаратилган, - деди давлатимиз раҳбари.

 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo