icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Президент Тўрақўрғондаги энг замонавий саноат корхонасида бўлди

28.02.2019

Президент Шавкат Мирзиёев Тўрақўрғон туманидаги “FT Textile group” қўшма корхонаси фаолияти билан танишди.

“Шаҳанд” қишлоқ фуқаролар йиғинидаги корхона биноси бир пайтлар қаровсиз ҳолда эди. Давлатимиз раҳбарининг ҳар бир ҳудуддаги мавжуд имкониятларни ишга солиб, аҳолини иш билан таъминлашга қаратилган сиёсати натижасида ушбу иншоот маҳаллий тадбиркорга берилганди. Тез орада бино таъмирланиб, Германиядан замонавий ип йигирув машиналари келтириб ўрнатилди. Бошқа ускуналар Бельгия, Швейцария, Ҳиндистон ва Туркиядан олиб келинди. Шу тариқа ўтган йили корхонанинг биринчи босқичи ишга туширилди. Ён-атрофдаги Боғишамол, Дукат, Темирқишлоқ, Олчин, Ахси каби маҳаллаларда яшовчи 300 киши доимий иш билан таъминланди. 

Бугунги кунда корхонада йилига 15,6 минг тонна ип-калава ишлаб чиқарилмоқда. Улар Хитой, Россия, Туркия ва Украинага экспорт қилинмоқда. Ўтган йили 10 миллион долларликдан зиёд маҳсулот чет элларга етказиб берилган. Корхонанинг иккинчи босқичида йилига яна 20,8 минг тонна ип-калава ишлаб чиқариш, 200 та қўшимча иш ўрни яратиш режалаштирилган. 

Яна бир муҳим томони, ушбу корхона электр энергияси билан ўзини ўзи таъминлайди. Бу ерга Германиядан энг замонавий газогенератор келтириб ўрнатилган. Иш жараёнида пайдо бўладиган иссиқ сув ҳам беҳуда кетмайди. 9 гектар иссиқхонани иситади. 

– Мамлакатимизда ўз ишига инновацион ёндашадиган тадбиркорларнинг янги авлоди пайдо бўлмоқда, – деди Шавкат Мирзиёев. – Уларнинг сафини кенгайтириш, доимо қўллаб-қувватлаш лозим.  

Давлатимиз раҳбари қўшма корхона ишчилари билан мулоқот қилди. 

Шу ерда Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлардаги элчихоналари билан ҳамкорликда Наманган вилоятида амалга ошириладиган инвестициявий лойиҳалар  тақдимоти ҳам ўтказилди. Уларга мувофиқ, 43 та истиқболли лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилган. Бундан ташқари, “Ўзавтосаноат” АЖ томонидан автомобиллар ёритиш чироқлари, “Норин мото байк” корхонасида мопед, скутер, мотоцикл ва мотороллерлар, Поп туманидаги “Uz youcheng group” қўшма корхонасида тикувчилик дастгоҳлари ишлаб чиқариш каби кўплаб лойиҳалар ҳақида маълумот берилди. 

Президентимиз ушбу лойиҳаларни сифатли амалга ошириш юзасидан топшириқлар берди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo