Президент Самарқандга келди
11.01.2019
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 январь куни Самарқандга ташриф буюрди. Давлатимиз раҳбари вилоятда қурилаётган уй-жойлар, илмий ва маданий объектлар, иқтисодий лойиҳалар билан танишади. Тушдан кейин Самарқанд шаҳрида фаоллар иштирокида йиғилиш ўтказилади.