icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди

25.12.2018

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев раислигида 2018 йил 25 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати биносида мамлакатимиз хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлигига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Олий Мажлис палаталари раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси вакиллари, ҳукумат аъзолари, Давлат хавфсизлик хизмати шахсий таркиби, вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди. Видеоселектор орқали тадбирни Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари кузатиб борди.

Мамлакатимизда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, халқимизнинг осойишталигини таъминлаш мақсадида хавфсизлик тизимлари ҳар томонлама такомиллаштирилмоқда, уларнинг моддий-техник базаси ва кадрлар салоҳияти ошириб борилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 14 мартдаги “Ўзбекистон Республикасининг давлат хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ташкил этилди, унинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари белгилаб берилди. Шу йил 5 апрель куни “Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.

Йиғилишда тизимда амалга оширилган ислоҳотлар натижалари ва галдаги устувор вазифалар муҳокама қилинди. Давлат хавфсизлик хизматининг бошқа давлат органлари ва идоралари билан ташқи ва ички таҳдидларга қарши курашиш бўйича ҳамкорлигини кучайтиришга доир долзарб масалалар кўриб чиқилди. 

Узоқ ва яқин минтақаларда халқаро терроризм, экстремизм ва трансчегаравий жиноятчилик фаоллашган бугунги шароитда мамлакатимиз хавфсизлигини янада мустаҳкамлаш устувор аҳамият касб этиши таъкидланди.

Қилмишига чин дилдан пушаймон бўлгани ва ёт ғоялардан тўғри йўлга қайтгани учун жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган экстремистик ташкилотларнинг собиқ аъзолари ва тарафдорларини нормал ҳаётга қайтаришга қаратилган тадбирлар самарадорлигини ошириш чоралари белгиланди. Ижтимоий-иқтисодий соҳаларни комплекс ривожлантириш бўйича сектор раҳбарларига мазкур шахсларнинг маиший муаммоларини ҳал қилиш, уларни ишга жойлаштириш ва жамият ҳаётига жалб қилиш юзасидан топшириқлар берилди. 

Шунингдек, мамлакатимиз тараққиётига тўсиқ бўлаётган коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича вазифалар белгилаб берилди. 

Давлатимиз раҳбари халқимизнинг ижтимоий хавфсизлиги масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратди. Озиқ-овқат, энергетика, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларда хавфсизликни таъминлаш бўйича муҳим чора-тадбирлар хусусида сўз юритилиб, йўналишлар аниқ-равшан кўрсатиб ўтилди.

Йиғилишда муҳокама этилган масалалар юзасидан мутасаддиларнинг ҳисоботлари эшитилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг янги ҳудуди ва янги биноси, унинг фаолияти, моддий-техник имкониятлари билан танишди, ходимлар билан мулоқотда бўлди. 

Шу ерда таҳдидларнинг олдини олиш ва бартараф этиш, давлат хавфсизлигини таъминлаш жараёнида қўлланиладиган махсус техника ва қурол-аслаҳалар намойиш этилди.

Давлатимиз раҳбари халқимиз тинчлиги ва осойишталигини сақлаш энг устувор вазифа эканлигини, ҳар бир хизматчи ушбу шарафли масъулиятни қалбан ҳис этиб, ҳар томонлама етук ва огоҳ бўлиши зарурлигини таъкидлаб, муҳим кўрсатмалар берди.
 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo