icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Президент «Ватанпарварлар» боғини кўздан кечирди

14.12.2018

Президент Шавкат Мирзиёев Қарши шаҳрида барпо этилган «Ватанпарварлар» боғини бориб кўрди. 

Бу мажмуа давлатимиз раҳбарининг вилоятга аввалги ташрифида берган кўрсатмасига мувофиқ ватанпарварлик руҳида реконструкция қилинган.

Қарийб 7 гектар ҳудуд ободонлаштирилиб, музей ва блендаж қурилган. Иккинчи жаҳон урушида мардонавор жанг қилган ватандошларимиз хотираси жонлантирилган. Музей атрофида тарихий ҳарбий техникалар жойлаштирилган. 

Боғ марказида Ўзбекистон харитасининг улкан макети барпо этилган. Унда ҳар бир ҳудуднинг буюк сиймолари, қадимий обидалари, сервиқор тоғлари, бепоён кенгликларигача акс эттирилган.

Буларнинг барчаси ёшларнинг тарих ҳақидаги билимларини ошириб, мамлакатимиздан, аждодларимиздан, миллий армиямиздан ғурурланиш туйғуларини кучайтиришга хизмат қилади.

Боғдаги сунъий кўл, амфитеатр, ўқ отиш ва қояга чиқиш жойлари ёшларнинг вақтини мазмунли ўтказиш, саломатлигини мустаҳкамлашга ёрдам беради.

Президентимиз боғдаги шароитларни кўздан кечирди, таълим муассасаларидаги «Жасорат» гуруҳлари аъзолари билан суҳбатлашди.

- Бундай масканлар ёшларга халқимиз тарихи, маънавияти ва маданияти ҳақида яққол таассурот беради. Энди бундан самарали фойдаланиш, бу ерга ёшларни кўпроқ олиб келиб, очиқ дарслар ўтказиш керак, - деди Шавкат Мирзиёев.

Ўзбекистоннинг Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабага қўшган ҳиссасини ёшларга етказиш, тинчлик-осойишталигимиз учун катта хизматлар қилган ватандошларимиз ҳақида сўзлаб бериш зарурлиги таъкидланди.

 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo