14.12.2018
Қарши шаҳрида вилоят ва туманлар ҳокимлари, секторлар раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташқи бозорларга чиқиш, ҳар бир соҳани ислоҳ қилишдан мақсад халқимиз манфаатини таъминлаш эканини таъкидлади.
- Мана кўряпсизлар, деярли ҳар куни фармон, қарор чиқяпти. Уларнинг устида ташкилотлар, экспертлар ойлаб, йиллаб ишлайди. Бу фармон, қарорларни ишлаб чиқиш азоб. Уларни амалга ошириш ўн карра азоб, - деди давлатимиз раҳбари.
Жойлардаги ижро органлари сусткашликка, жамоатчилик улардан талаб қилишда бефарқликка йўл қўяётгани танқид қилинди.
- Халқимиз яхши яшашини, ривожланган давлатлар қаторига чиқишни истаймиз. Лекин ҳеч ким меҳнатсиз, машаққатсиз натижага эришмаган, эришолмайдиям! Президент келиб йўналиш беради, вазифа қўяди. Уларни ким амалга оширади? Одамлар қачон уйғонади? Биз анча нарсада кечикканмиз. Агар эндиям уйғонмасак олдимизга қўйган катта мақсадларимизга етолмаймиз. Биров келиб биз учун ҳеч нарса қилиб бермайди, - деди Шавкат Мирзиёев.
Президентимиз дунёдаги рақобатга муносиб бўлиш, бирни икки қилиш учун ҳар бир раҳбар, ҳар бир ёш ҳар куни ўқиши, ўзини қийнаши, изланиши кераклигини таъкидлади.
Йиғилишни видеоселектор орқали кенг жамоатчилик вакиллари кузатиб бормоқда.