icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Республикаси Президенти МДҲнинг норасмий саммитида иштирок этди

06.12.2018

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил 6 декабрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган норасмий мажлисида иштирок этди.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин кутиб олди. 

Суратга тушиш маросимидан сўнг МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий учрашуви бошланди. 

Алоҳида таъкидлаш керакки, мамлакатимизнинг Ҳамдўстликка аъзо давлатлар билан ҳамкорлиги турли йўналишларда изчил ва ҳар томонлама ривожланиб бормоқда. 

Президентимиз жорий йил 28 сентябрь куни Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этган эди.

Ўтган даврда мамлакатимиз МДҲ доирасида ўнта тармоқ бўйича ҳамкорликка қўшилди. Ўзбекистон ташкилот Парламентлараро ассамблеясининг тўла ҳуқуқли аъзоси бўлди, Ўсимликлар карантини бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш, Фан-техника ва инновация соҳаларида ҳамкорлик бўйича давлатлараро кенгаш, Агросаноат мажмуи масалалалари бўйича кенгаш, Атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш бўйича комиссия, МДҲга аъзо давлатлар хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари раҳбарлари кенгаши, МДҲнинг хизматлар бўйича эркин савдо ҳудуди тўғрисида битимини ишлаб чиқишга оид юқори даражали ишчи гуруҳ ва бошқа органлар фаолиятига қўшилди.

Ўзбекистон МДҲ маконида ўзаро бозорларни шакллантириш, божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш, халқаро ва минтақавий транспорт йўлакларидан самарали фойдаланиш тарафдоридир. 

Жорий йилда Ўзбекистон Ҳамдўстлик доирасида Мудофаа вазирлари кенгаши, Уруғчилик масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш, Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича кенгаш, Геодезия, картография, кадастр ва Ерни масофадан туриб зондлаш бўйича давлатлараро кенгаш мажлислари ва кўплаб бошқа муҳим тадбирларни ўтказди. Бу турли соҳаларда кўп қиррали ўзаро манфаатли ҳамкорликни сезиларли даражада фаоллаштириш, иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни мустаҳкамлаш, саноат кооперациясини кенгайтириш имконини берди.

Учрашувда Ҳамдўстлик давлатларининг савдо-иқтисодий ҳамкорлигини янада ривожлантириш, ўзаро савдо ҳажмини ошириш, транспорт-коммуникация салоҳиятидан самарали фойдаланиш, шунингдек, хавфсизликни мустаҳкамлаш, замонавий хатар ва таҳдидларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш масалаларига эътибор қаратилди. 

Гуманитар, таълим ва туризм соҳаларида алмашувларни изчил давом эттириш зарурлиги таъкидланди.

Томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси келаси йил МДҲда ҳамраис, 2020 йилда эса МДҲ Давлат раҳбарлари саммитига мезбон бўлади.

МДҲ норасмий саммити доирасида Президентимиз қатор давлат раҳбарлари билан икки томонлама суҳбатлар ўтказди. Уларда 2018 йилда самарали шерикликнинг асосий якунлари ва келгусидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

Шу билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Санкт-Петербург шаҳрига ташрифи якунига етди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo