Президент Ҳиндистон халқига таъзия билдирди
20.10.2018
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Амритсар шаҳрида рўй берган темир йўл ҳодисаси оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жароҳатлангани муносабати билан Ҳиндистон Президенти Рам Натх Ковинд ва Бош вазир Нарендра Модига мактуб йўллади. Уларда Ҳиндистон халқига ва ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирилиб, жароҳат олганларга саломатлик тиланган.