icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Шавкат Мирзиёев Франция компанияларини Ўзбекистондаги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда фаол қатнашишга чақирди

08.10.2018

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Франциянинг энг йирик компаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.

Унда “Тотал”, “Тотал Эрен”, “Орано”, “Фивс Штейн”, “Ранжис Семмарис”, «Винчи», «Суэц», «Сад», «Идемиа», «Мерсие», “Талес Аления Спейс”, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Франция тараққиёт агентлиги каби Европа ва жаҳон бозорида етакчи компаниялар, молиявий тузилмалар раҳбарлари иштирок этди.    

Учрашувда Ўзбекистонда хорижий инвесторлар учун кенг имкониятлар яратилаётгани таъкидланди. Улар фаолиятини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш учун зарур норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Бизнесни ривожлантириш йўлидаги турли тўсиқларга барҳам берилди, ташқи савдо ва божхона-тариф назорати сезирларли даражада қисқартирилди. 

Президентимиз ташаббуси билан ишлаб чиқилган Солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тадбиркорлар ва инвесторлар учун катта қулайликлар яратади. 

- Хорижий инвесторлар билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Хорижий инвестициялар бўйича кенгаш тузиш тўғрисида қарор қабул қилдик. Унинг вазифаси сармоядорлар фикрини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқишдан иборат бўлади. Сизни кенгаш ишида фаол иштирок этишга таклиф этамиз, - деди Шавкат Мирзиёев.

Франциялик тадбиркорлар мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларни юқори баҳолади. Валюта тизимининг либераллаштирилгани, виза олиш тартибининг соддалаштирилгани ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш учун қулай имкониятлар яратганини таъкидлади. Бундай қулайлик ва енгилликлар Ўзбекистон иқтисодиётига қизиқишни кучайтирди. Давлатимиз раҳбари ташрифи арафасида умумий қиймати 5 миллиард еврога яқин инвестиция лойиҳалари бўйича келишувлар имзолангани бундан далолат беради. 

Ўзбекистон ва Франция молиявий ташкилотлари, фирма ва компаниялари ўртасидаги шерикликни янада ривожлантириш масалалари, ўзаро товар етказиш ва хизмат кўрсатиш ҳажмини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo