icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти Францияга жўнаб кетди

08.10.2018

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Франция Республикаси Президенти Эммануэл Макроннинг таклифига биноан 8 октябрь куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Франция – юксак даражада ривожланган, саноат ишлаб чиқариши бўйича жаҳонда етакчи ўринлардан бирини эгаллаган индустриал-аграр мамлакат. Иқтисодий салоҳияти бўйича дунёнинг энг йирик еттита давлати қаторига киради. БМТ Хавфсизлик Кенгашининг беш доимий аъзосидан бири, Европа Иттифоқи ва халқаро майдонда муҳим роль ўйнайди.

Франция Ўзбекистон билан ҳамкорликдан манфаатдор. Ушбу давлат раҳбари Эммануэл Макрон мамлакатларимизнинг ўзаро яқинлашишини қутлаб, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Парижга расмий ташрифини орзиқиб кутаётганини таъкидлаган эди.

Ташриф давомида давлат раҳбарлари ўртасида музокаралар, Франция парламенти раҳбарияти, етакчи компаниялар ва молия институтлари вакиллари билан учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo