Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O'zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • Telegram
  • Facebook
  • Instagram
  • Twitter
  • Youtube

Сайт бўйича қидирув

Ўзбекистон Республикаси Президенти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O'zb
  • Рус
  • Eng
  • Кўриниш

    A
    A
    A

    Шрифт ўлчами

    0% га катталаштириш
Шавкат Мирзиёев: Ўзбекистон ва Ҳиндистон муносабатларининг бугунги суръатини юқори баҳолаймиз

01.10.2018

Ҳиндистон Президентининг «Раштрапати Бхаван» саройида 1 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди.

Давлатимиз раҳбарини Ҳиндистон Республикаси Президенти Рам Натҳ Ковинд ва Бош вазир Нарендра Моди кутиб олди.

Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Президентимиз шоҳсупага кўтарилди. Икки мамлакат давлат мадҳиялари янгради.  

Шавкат Мирзиёев шу ерда оммавий ахборот воситалари вакиллари учун қисқача баёнот берди.

Давлатимиз раҳбари Ҳиндистон Президенти ва Бош вазирига таклиф учун миннатдорлик билдириб, халқларимизни тарихий ришталар, ўхшаш анъаналар боғлаб туришини таъкидлади.

Ҳиндистон бугунги кунда жадал ривожланиб, жаҳон иқтисодиётидаги ўрнини мустаҳкамлаб бораётган глобал  давлат. Биз олий даражадаги учрашувларимиз натижасида фаоллашиб бораётган Ўзбекистон ва Ҳиндистон муносабатларининг бугунги суръатини юқори баҳолаймиз. Ишончим комилки, ушбу ташрифим ва самарали музокараларимиз стратегик шериклигимизни янги босқичга олиб чиқади, деди Президентимиз.

 

Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2023 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Инфографика
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея
Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган: