icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Республикаси Президенти АҚШнинг Фавқулодда ва мухтор элчисини қабул қилди

24.09.2018

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 сентябрь куни мамлакатимиздаги дипломатик миссиясини якунлаётган Америка Қўшма Штатларининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Спратленни қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари меҳмонни самимий қутлар экан, АҚШ элчиси кўп қиррали ва ўзаро манфаатли Ўзбекистон – АҚШ алоқаларини изчил ривожлантириш ва мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшганини таъкидлади.

Олий даражадаги мулоқотлар ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил май ойида Америка Қўшма Штатларига расмий ташрифининг самарали натижалари мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларининг янги даври учун мустаҳкам замин яратгани қайд этилди.

Томонларни қизиқтирган барча масалалар бўйича конструктив сиёсий мулоқот йўлга қўйилди. Парламентлараро алоқалар фаоллашди.

Савдо-иқтисодий ҳамкорлик кенгаймоқда. Фан, таълим ва маданият соҳаларида, шунингдек, ҳудудлараро ҳамкорлик ривожланмоқда.

АҚШ элчиси давлатимиз раҳбарига самимий қабул учун чуқур миннатдорлик билдирди. Америка Қўшма Штатлари икки томонлама муносабатларни изчил ривожлантиришга алоҳида аҳамият қаратаётгани, унинг мамлакатимиз билан кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтиришга интилиши қатъий экани қайд этилди.

Учрашув якунида мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси учун АҚШнинг Фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Спратлен "Дўстлик" ордени билан тақдирланди.


 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo