icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Хорижлик ишбилармонлар, давлат ва жамоат арбобларига Ўзбекистоннинг давлат мукофотлари топширилди

31.08.2018

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 августдаги фармонларига мувофиқ мамлакатимиз билан самарали ҳамкорлик қилиб келаётган хорижлик ишбилармонлар, Тожикистоннинг бир гуруҳ давлат ва жамоат арбоблари Ватанимизнинг юксак  мукофотлари билан тақдирланган эди. 

31 август куни мамлакатимиз тарихида биринчи марта чет элликларга  Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотларини топширишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Унда Президент Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади. 

– Бугун кўпмиллатли халқимиз Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 27 йиллигини кенг нишонламоқда, – деди Президент. – Ушбу шонли тарихий санани биз билан биргаликда мамлакатимизнинг чет эллардаги кўп сонли дўстлари ва шериклари – давлат ва жамоат арбоблари, дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар, йирик хорижий компаниялар ва молия институтлари вакиллари байрам қилаётгани бизни қувонтиради.

Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ Ўзбекистон фаол ва очиқ ташқи сиёсат юритмоқда. Россия, Хитой, АҚШ, Жанубий Корея, Германия, Япония, Марказий Осиё давлатлари ва бошқа мамлакатлар билан ўзаро манфаатли алоқалар жадал ривожланмоқда. Жаҳоннинг етакчи компаниялари, банк ва консорциумлари, халқаро бизнес тузилмалари мамлакатимиз билан фаол ҳамкорлик қилмоқда.

– Биз шерикларимизнинг Ўзбекистон иқтисодиёт тармоқларини ривожлантиришга, йирик қўшма лойиҳаларни амалга оширишга, ижтимоий ва маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлашга қўшаётган катта ҳиссасини юксак қадрлаймиз, – деди давлатимиз раҳбари.

Президент Шавкат Мирзиёев таниқли ҳамюртимиз, Россиянинг «USM Holding» акциядорлик жамияти таъсисчиси ва раҳбари Алишер Усмановга «Эл-юрт ҳурмати» ордени, Россиянинг «ЛУКОЙЛ» очиқ акциядорлик жамияти президенти Вагит Алекперов ҳамда Германиянинг «КНАУФ» корхоналари гуруҳи иштирокчилари Кенгаши аъзоси Николаус Кнауфга «Дўстлик» орденларини топширди.

Шунингдек, Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзода, ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддинга «Фидокорона хизматлари учун» орденлари топширилди. Ўзбекистон билан Тожикистон халқлари ўртасидаги дўстлик муносабатларини мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшган маданият, фан ва соғлиқни сақлаш соҳалари вакилларига фармонга мувофиқ орден ва фахрий унвонлар берилди. 

– Бундай маросим мамлакатимиз тарихида биринчи марта ўтказилди. Ўйлайманки, ҳамжиҳатлигимиз, бағрикенглигимиз ифодаси бўлган бу тадбир анъанага айланиб қолади. Ўзаро манфаатли ҳамкорлигимиз бундан буён ҳам ривожланиб, самимий дўстлигимиз ва ўзаро англашувимиз халқимиз фаровонлигига хизмат қилади, – дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Мукофотланганлар юксак эътибор, хорижлик инвесторларни қўллаб-қувватлаётгани учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдирди. 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo