icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Эмомали Раҳмон Шавкат Мирзиёевни Мустақиллик байрами билан табриклади

29.08.2018

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Қадрли Шавкат Миромонович!

Тожикистон халқи номидан ва шахсан ўз номимдан Сизни ва Сиз орқали бутун қардош Ўзбекистон халқини Ўзбекистон Республикасининг миллий байрами – Мустақиллик куни муносабати билан чин юракдан муборакбод этиш ва энг эзгу тилакларимни билдириш менга катта мамнуният бағишлайди.

Сиз олиб бораётган узоқни кўзлаган сиёсат ҳамда мамлакат ҳаётининг иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий соҳаларидаги муҳим янгиланишлар бугун ўз натижаларини бериб, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрўсини муттасил юксалтирмоқда.

Ўзбекистон билан минглаб дўстлик ришталари орқали боғланган Тожикистон яқин қўшни сифатида ушбу муваффақиятлардан хурсанд бўлмоқда.

Халқларимизни маданий-маънавий яқинлик, ўзаро манфаатларни ҳурмат қилиш, тинчлик ва тотувликка асосланган кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик тажрибаси боғлаб туради.

Ўзбекистон билан муносабатлар Тожикистон ташқи сиёсатининг ҳамиша асосий устувор йўналиши бўлган ва шундай бўлиб қолади.

Биз Тожикистон билан Ўзбекистон ўртасидаги кўп қиррали шерикликнинг очиқ ва конструктив муҳитидан, шунингдек, ҳамкорлигимиз халқларимиз ва бутун минтақамиз манфаатлари йўлида изчил ривожланиб бораётганидан ғоят хурсандмиз.

Бунда, ҳурматли Шавкат Миромонович, Сизнинг шахсий ҳиссангизни юксак қадрлаймиз.

Яқинда гўзал мамлакатингизга давлат ташрифим давомида Сиз билан бўлиб ўтган самарали учрашувларимизни, тарихий ҳужжат – Стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома имзолаганимизни алоҳида илиқлик билан эслайман.

Ишончим комил, ушбу ташриф доирасида имзоланган ҳужжатлар, шунингдек, иқтисодиётнинг стратегик тармоқларида қатор кенг миқёсли қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган келишувларимизнинг  рўёбга чиқиши мамлакатларимизнинг узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган самарали ҳамкорлигига янги ва кучли суръат бағишлайди.

Фурсатдан фойдаланиб, бундан буён ҳам Сиз билан биргаликда мамлакатларимиз ўртасидаги азалий дўстлик анъаналари ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга барча кучларни йўналтиришга тайёр эканимни билдираман.

Биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз натижасида мамлакатларимиз муносабатлари Тожикистон ва Ўзбекистон халқлари фаровонлиги йўлида бундан-да мустаҳкамланишига ишонаман.

Ушбу қутлуғ байрам кунларида Сизга, муҳтарам Шавкат Миромонович, мустаҳкам соғлик, мамлакат равнақи йўлидаги режаларингиз ва интилишларингиз рўёбида катта зафарлар, қардош Ўзбекистон халқига эса тинчлик, бахт-саодат ва фаровонлик тилайман.

 

Ҳурмат билан,  

                                                                                                                              Эмомали Раҳмон, 
                                                                                                             Тожикистон Республикаси Президенти

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo