Абдулла Қодирий боғи замонавий паркка, туризм масканига айлантирилади
10.08.2018
Шавкат Мирзиёев пойтахтимизнинг Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғига ташриф буюриб, боғни замонавий паркка айлантиришга қаратилган лойиҳалар билан танишди.
Давлатимиз раҳбари боғ марказида Абдулла Қодирийнинг муҳташам ҳайкалини ўрнатиш, боғни бошқалардан ажралиб турадиган қилиб қуриш, бу ерда адиб яшаган даврни акс эттириш зарурлигини таъкидлади.
Чорсу бозори ва Гулбозор маҳалласида бунёдкорлик ишларини амалга ошириш, бу тарихий жойда туризмни ривожлантириш бўйича топшириқлар берилди.
Президентимиз шу ерда маҳалла фаоллари ва зиёлилар билан суҳбатлашди.