icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Тартиб ва интизом юқори натижаларнинг бирламчи омили

24.04.2018

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев республикамизнинг қайси ҳудудига бормасин, аввало у ерда ислоҳотларнинг бориши, ижтимоий-иқтисодий дастурларнинг амалга оширилиши, одамларнинг турмуш шароитлари ва кайфияти билан қизиқади.

Президентимиз Хоразм вилоятида ҳам ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, вилоят ва туман ҳокимлари ва тегишли соҳалар мутасаддилари иштирокида йиғилиш ўтказди. 

Танқидий руҳда ўтган йиғилишда давлатимиз раҳбари вилоятда кейинги пайтда ижтимоий-иқтисодий ривожланишда кўплаб масалалар тўпланиб қолгани, муаммоларни ҳал этишда вилоят раҳбариятининг ишни бўшаштириб юборгани, вилоятнинг биринчи раҳбарида талабчанлик ва қатъият етишмаганини кўрсатиб ўтди. Шунингдек, вилоят, шаҳар ва туманлардаги секторларнинг ишлари ҳам қониқарсиз ташкил этилганини қайд этди.   

Йиғилишда ҳеч нарса қарсак билан бўлмаслиги, ишдаги тартиб ва интизом юқори натижаларнинг қўлга киритилишида бирламчи омил бўлиши лозимлиги айтиб ўтилди. 

Вилоятда кўплаб соҳаларда оқсоқликлар кузатилмоқда. Янги иш жойларини ташкил этиш, бюджетнинг даромадлар базасини кенгайтириш, вилоят экспорт салоҳиятини ошириш, боқиманда қарздорликни камайтириш, шаҳар ва қишлоқларни ободонлаштириш ишларида жиддий қолоқликлар мавжудлиги, вилоятнинг туризм имкониятлари кенг бўлишига қарамасдан, ушбу соҳада ҳам кўплаб муаммолар тўпланиб қолганлиги таъкидланди. 

Ишда йўл қўйган жиддий камчиликлари учун Халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгашининг 21 апрель куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари сессиясида вилоят ҳокими Илгизар Собиров вазифасидан озод қилинган эди. Унинг ўрнига Фарҳод Эрманов вилоят ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланганди.

Йиғилишда йўл қўйган сусткашликлари учун вилоят ҳокимининг иқтисодий масалалар бўйича биринчи ўринбосари Мақсуд Сапаев, Инвестициялар бўйича ўринбосари Темур Раҳмонов ҳамда Қўшкўпир тумани ҳокими Сардор Юсупов эгаллаб турган вазифасидан озод этилди. Бундан ташқари, сектор раҳбарларига, бир қанча мутасаддиларга интизомий жазо чоралари кўрилди ва уларга синов муддати берилди. 

Йиғилишда вилоятнинг янги раҳбарияти ва барча мутасаддилар олдига қатор вазифалар қўйилди.

Барча ҳокимлар, идора ва ташкилотлар раҳбарлари уйғониши, ўзини қийнаши керак. Вилоятни ривожлантириш, одамларни рози қилиш ва уларнинг турмуш фаровонлигини ошириш ҳар бир раҳбарнинг асосий вазифаси бўлиши керак, деди Президентимиз.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo