icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Самарқанд катта ўзгаришларга юз тутмоқда

18.03.2018

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташрифини ҳар галгидек Ҳазрати Хизр мажмуасини зиёрат қилишдан бошлади. 

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрига гул қўйди. Ўтганлар хотирасига Қуръон тиловат қилинди.

Имом Бухорий мажмуаси зиёрати чоғида қадамжони янада обод қилиш, Имом Бухорий номидаги илмий тадқиқот маркази қурилиши, унинг илмий назарий асосларини яратиш масалалари муҳокама қилинди.

Давлатимиз раҳбари вилоятнинг Оқдарё, Иштихон ва Пастдарғом туманларида бўлиб, ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан танишиб, халқ билан мулоқот қилди.

Ташрифининг иккинчи кунида Президент Шавкат Мирзиёев Миллий гвардия бўлинмаси фаолияти билан танишди.

Тизимда амалга оширилаётган ишлар, ҳарбийларга яратилаётган шароитлар ҳақида ахборот берилди. Қўшинларнинг қурол-аслаҳа ва алоқа воситалари билан таъминланиши, ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний ва жанговар тайёргарлигига эътибор қаратилди. 

Ўзбекистон Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони вазиятни доимий таҳлил қилиш, хатарларнинг олдини олиш, жамоат хавфсизлигини мустаҳкамлаш бўйича кўрсатмалар берди. Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур каби буюк саркардаларимиз ҳарбий маҳоратини ўрганиш, ўқув-тактик методикани ривожлантириш, ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний ва руҳий тайёргарлигини ошириш зарурлигини таъкидлади. 

Шавкат Мирзиёев замонавий ҳарбий техника ва қурол-яроғларни кўздан кечирди. Таклиф этилаётган ҳарбий кийимлар билан танишди. 

Ҳарбий либослар миллийлигимизни акс эттирадиган, тарихда қоладиган бўлиши керак. Шунинг учун бу масалани ҳар томонлама ўйлаш, лойиҳаларни халқ муҳокамасига қўйиш зарур, деди давлатимиз раҳбари.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд вилоятига ташрифи ниҳоясига етди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo