icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг сессияси

25.12.2016

2016 йил 25 декабрь куни халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади. 

Навоий вилояти ҳақида гап кетганда, аввало, унинг меҳнаткаш халқи, ер ости ва ер усти бойликлари, улкан салоҳияти кўз олдимизда намоён бўлади, деди Президентимиз. Мамлакатимизнинг йирик саноат ҳудуди ҳисобланган ушбу вилоятда кончилик, металлургия, кимё, энергетика, қурилиш материаллари, пахта тозалаш, озиқ-овқат саноати изчил ривожланмоқда. 

Жорий йилнинг тўққиз ойида ялпи ҳудудий маҳсулот қарийб 7 миллиард 440 миллион сўмни ташкил этиб, ўсиш суръати 5,9 фоизга ошди. Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 4,2 фоиз, истеъмол товарлари 14,8 фоиз, қишлоқ хўжалиги 6,7 фоиз, қурилиш ишлари 11,6 фоиз, чакана савдо айланмаси 15 фоиз, жами кўрсатилган хизматлар 15,5 фоизга ўсиши таъминланди. 

Вилоятда ҳудудий корхоналар томонидан жами 43 миллион долларлик маҳсулот ва хизматлар экспорти амалга оширилди. Маҳаллийлаштириш дастури асосида 17 корхонада 57 лойиҳа бўйича тайёр маҳсулот ҳамда материаллар, бутловчи қисм ва деталлар ишлаб чиқариш режалаштирилган бўлиб, 9 ойда 47 миллиард 600 миллион сўмлик маҳаллий маҳсулотлар ишлаб чиқарилди. 

Ҳозирги кунда вилоятда 17 йирик саноат корхонаси фаолият кўрсатмоқда. Навоий кон-металлургия комбинати, “Навоийазот”, “Қизилқумцемент”, “Навоий иссиқлик электр станцияси” акциядорлик жамиятлари ва “Электркимёзаводи” қўшма корхонаси шулар жумласидандир. “Навоий” эркин иқтисодий зонасида 18 корхона фаолияти самарали йўлга қўйилган бўлиб, улар томонидан 100 дан ортиқ турдаги рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. 

Навоий вилоятининг меҳнаткаш халқи доимо илғорлар сафидан муносиб ўрин эгаллаб келган, деди Шавкат Мирзиёев. Буни кейинги йилларда вилоятда эришилаётган улкан ютуқ ва марралар мисолида ҳам кўриш мумкин. Вилоятнинг бундай улкан салоҳияти эътиборга олинган ҳолда, энг муҳими, аҳолининг тобора ўсиб бораётган талаб ва эҳтиёжларини таъминлаш, вилоятда мавжуд ресурс ва имкониятлардан янада самарали фойдаланиш борасида қилинадиган ишлар кўплиги алоҳида таъкидланди. 

Сессияда бандлик масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Бунда аҳоли, авваламбор, ёшларни иш билан таъминлаш, замонавий иш ўринлари яратиш давлатимиз, бутун жамиятимизнинг диққат марказида туриши лозим. 

Давлатимиз раҳбарининг Конституциямиз қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида аҳоли мурожаатлари билан ишлашда сифат жиҳатидан мутлақо янги тизимга ўтиш зарурлиги таъкидланди. Бу борада биринчи навбатда раҳбарлар – бу вазирлик ва идоралар раҳбарлари бўладими, вилоят, шаҳар, туман ҳокимлари бўладими – барчаси ўз зиммасига катта масъулият юклатилганини унутмаслиги лозим. 

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев тавсиясига биноан Олий Мажлис Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келаётган Қобул Турсунов Навоий вилояти ҳокими этиб сайланди. 

«Маҳалла» хайрия жамоат фонди Навоий вилояти бўлими раиси Нормурод Исоқов, Конимех туманидаги "Кенимех тани" газетаси мухбири Хонимгул Норбоева, “Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонаси музейи директори Ольга Сашина ва бошқалар Президентимиз нутқида баён этилган фикрлардан зарур хулосалар чиқариб, кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этиш, вилоят аҳли олдида турган долзарб вазифаларни бажариш, ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш учун Навоий вилояти аҳолиси астойдил меҳнат қилади ва кўзланган марраларга албатта эришади, деб таъкидлади. 

 
   *                   *                   *

Шу куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев Навоий кон-металлургия комбинати ва "Навоийазот" акциядорлик жамиятининг истиқболдаги режалари билан танишди.  

Давлатимиз раҳбари  "Навоий" эркин иқтисодий зонасида ҳам бўлиб, бу ерда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни кўздан кечирди. Мазкур иқтисодий зона фаолиятини янада ривожлантириш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.
logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo