icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Шавкат Мирзиёев чекка ҳудудлар аҳолисига қулай шароитлар яратиш бўйича кўрсатмалар берди

02.03.2018

Президент Шавкат Мирзиёев Томди туманидаги 12-болалар мусиқа ва санъат мактаби фаоллар залида Томди, Учқудуқ, Конимех туманлари ва Зарафшон шаҳри жамоатчилиги вакиллари, оқсоқоллар, тадбиркорлар, ёшлар билан мулоқот қилди.

Самимий мулоқот чоғида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, қўшни давлатлар билан дўстона ҳамкорлик, вилоят иқтисодиётини ривожлантириш, ҳар қайси қишлоқ, туман ва шаҳарда одамларни қийнаётган масалаларни бартараф этиш, янги иш ўринлари яратиш, таълим-тарбия масалалари хусусида сўз юритилди.

Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятининг кўп миллатли аҳолиси аҳил-иноқ, биродарлиги билан барчага ўрнак бўлаётгани, ўзбекни қозоқдан ёки русдан ажратиб бўлмаслигини, улар мамлакатимиздаги барча ўзгаришларга муносиб ҳиссасини қўшиб келаётганини алоҳида таъкидлади.

Йиғилишда вилоятдаги қозоқ миллий маданият маркази фаоллари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгашлари раҳбарлари, педагоглар, шифокорлар, спорт мураббийлари, тадбиркорлар сўзга чиқиб, Президентимизнинг чекка ҳудудлар аҳолиси билан бевосита учрашаётгани одамларнинг эртанги кунга бўлган ишончини ошираётгани, мактабгача таълим тизимидаги ўзгаришлар, ёшлар тарбиясини тўғри ташкил этилаётгани жамиятда муҳит ўзгаришига олиб келаётгани ҳақида фикр-мулоҳаза билдирдилар.

Шу билан бирга, тадбирда ўз ечимини кутаётган қатор муаммолар тилга олиниб, уларни жойида ҳал қилиш бўйича мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Шавкат Мирзиёев энг чекка туманлар аҳолисининг маънавиятини ошириш, саломатлигини мустаҳкамлаш, бандлигини таъминлаш масалалари давлатимизнинг диққат эътиборида экани, вилоятдаги кенг қамровли ўзгаришлар одамларга муносиб турмуш шароити яратишга хизмат қилишини алоҳида таъкидлади.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo