icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Президент Кармана туманидаги “Karmana Golden Eggs” МЧЖ фаолияти билан танишди

02.03.2018

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан танишиш мақсадида 2 март куни Навоий вилоятига ташриф буюрди. 

Давлатимиз раҳбари дастлаб Кармана туманидаги “Karmana Golden Eggs” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишди. Президентимизнинг 2017 йил март ойидаги ташрифи чоғида белгилаб берилган топшириққа мувофиқ ишга туширилган мазкур паррандачилик фабрикасида йилига 960 мингта жўжа етиштирилади. Корхонада 50 та иш ўрни яратилди. Иккинчи босқичда яна 100 ишчи жой ташкил этилади. 

Шу ерда вилоят иқтисодиётини янада ривожлантиришга қаратилган истиқболли лойиҳалар тақдимоти ўтказилди. “Навоий” эркин иқтисодий зонасида янги қувватларни ишга тушириш, 2018-2019 йилларда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, боғ, иссиқхоналар, писта ва бодом плантациялари ташкил этиш, мева-сабзавотни қайта ишлаш, паррандачилик, балиқчилик, қоракўлчилик каби тармоқларни ривожлантиришга доир лойиҳаларнинг иқтисодий самарадорлигига эътибор қаратилди. 

Президент лойиҳа-таклифларни қўллаб-қувватлади. 

Лойиҳаларни амалга оширишни тезлаштириш керак. Корхоналарни бир кун бўлсаям эртароқ ишга тушириб, одамларни иш билан, даромад билан таъминлашимиз зарур. Бунинг учун қандай ёрдам, қанча қўшимча маблағ керак бўлса, берамиз, деди Шавкат Мирзиёев.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo