icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Шавкат Мирзиёев Абдулла Орипов номидаги мактабга ташриф буюрди

29.01.2018

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йил февралда Қашқадарё вилоятига ташрифи чоғида Қарши шаҳрида Абдулла Орипов номидаги мактаб ва унинг ижодига бағишланган музей ташкил этиш бўйича топшириқ берган эди. 

Шунга мувофиқ 2017 йил 24 майда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Қарши шаҳрида Абдулла Орипов номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернатини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Бу ерда замонавий таълим маскани барпо этилди. Жорий ўқув йилидан бешинчи синфга иқтидорли болалар қабул қилинди. 

Мактабнинг биринчи қаватида Абдулла Орипов музейи ташкил этилган. Шавкат Мирзиёев ушбу музей ва мактаб билан танишди. Ўқувчилар билан суҳбатлашди.  

Шу ерда Ибройим Юсупов, Муҳаммад Юсуф, Зулфия ва Ҳамид Олимжон номидаги мактаблар билан видеоалоқа орқали мулоқот қилинди. Ўқувчилар шеърлар ўқиди. 

Давлатимиз раҳбари уларнинг Абдулла Ориповдек буюк шоирга муносиб фарзандлар бўлиб камол топиши, бунинг учун кўп китоб ўқиш ва ватанни севиш муҳимлигини таъкидлади. Уларга совғалар берди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo
image