icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган лойиҳалар билан танишди

28.01.2018

Қашқадарё вилоятида 2018-2019 йилларда туризм инфратузилмаси объектларини барпо этиш режасига кўра 167 та лойиҳа амалга оширилади.  Уларда тарихий-маданий обидаларни таъмирлаш, тармоқни ахборот технологиялари билан таъминлаш кўзда тутилган.

Давлатимиз раҳбари сайёҳлар учун меҳмонхоналар, дам олиш ва кўнгилочар ҳудудлар ташкил этиш, туристларга миллий маданиятимизни кенг намойиш қилиш зарурлигини таъкидлади.

Президентимизнинг «Тадбиркорлик фоалияти учун солиқ юкини камайтириш, солиқ тўловчиларни тўлиқ қамраб олиш ҳамда маҳаллий бюджетлар даромадлари базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳасида кўзда тутилган таклифлар,  Қашқадарё вилояти бўйича асосий иқтисодий кўрсаткичлар ва солиқ тўловчилар сони, йирик корхоналар томонидан бюджетга тўланадиган тўловлар, жорий йилги прогноз кўрсаткичлар ҳақидаги маълумотлар кейинги тақдимотда намойиш этилди.

Шавкат Мирзиёев аҳолининг дунёқарашини ўзгартириш, солиқ базасини кенгайтириш эвазига бюджетга тушумларни кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берди.

Қашқадарё вилоятида ичимлик суви таъминотини яхшилаш, Тошгузар – Шаҳрисабз – Китоб  темир йўлини модернизация қилиш ва электрлаштириш ишлари тўғрисида маълумот берилди.

Президентимиз жорий йил 1 августгача  «Афросиёб» поезди қатновини Шаҳрисабзгача йўлга қўйиш бўйича кўрсатма берди.

Шаҳрисабз шаҳар ва туманида меҳнат бозорини барқарорлаштириш, ишсизларни касбга ўқитиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Шавкат Мирзиёев барча лойиҳалар юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo