icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Президентимиз Шеробод туманига ташриф буюрди

19.01.2018

Шавкат Мирзиёев Шеробод туманидаги «Евромед плюс» хусусий диагностика ва даволаш маркази фаолияти билан танишди. 

Мамлакатимизда хусусий тиббиёт ривожига қаратилаётган алоҳида эътибор самарасида олис қишлоқлар аҳолисига ҳам замонавий, юқори технологик ташхис қуйиш ва даволаш имконияти яратилмоқда. 

Шу кеча-кундузда фойдаланишга топширилган мазкур тиббиёт муассасаси компьютер томографи, рақамли рентген, ультратовуш текшируви, видеогастроскоп, видеокольпаскоп ускуналари билан жиҳозланган. Шунингдек, беморларни ультратовуш, электр, магнит, лазер билан даволаш, умуртқа чурраларини тракцион чўзиш йўллари билан соғломлаштириш имкониятлари мавжуд. 

Эндиликда шошилинч ҳолатларда беморлар Термиз шаҳридаги тиббий марказларга бориб келиш ташвишидан қутулди. Агар 182 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилувчи Шеробод, қўшни Музработ, Бойсун, Ангор, Қизириқ туманларида тез ва аниқ ташхис қуйишда зарур бўлган замонавий ускуналар етишмаслигини ҳисобга олсак, мазкур тиббиёт маскани фаолиятининг долзарблиги янада намоён бўлади. 

Ушбу марказда тиббиёт коллежлари ўқувчилари учун амалиёт маркази ташкил этилган. Шунингдек, келгусида жарроҳлик амалиётларини бажариш ҳам йўлга қўйилиши режалаштирилган. 

Давлатимиз раҳбари клиника имкониятлари билан танишар экан, мазкур шифо маскани билан пойтахтимиздаги “Акфа Медлайн” клиникаси ўртасида ҳамкорликни, тажриба алмашишни йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлади. 

Шавкат Мирзиёев туманнинг Тароқли маҳалласида ҳам бўлиб, “Покиза” мактабгача таълим нодавлат муассасаси фаолияти билан танишди. 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo