icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
“Независимая газета”: Ўзбекистон жадал ташқи сиёсат юритмоқда

30.12.2017

Россиянинг «Независимая газета» нашри Ўзбекистонга Шавкат Мирзиёев раҳбарлик қила бошлаганига бир йил тўлганини қайд қилди. Шубҳасиз, бир йил – муаяйн хулосалар чиқариш учун қисқа муддат, аммо бу намоён бўлишга улгурган тенденцияларни сезиш, уларнинг ижобий ва салбий таъсирини баҳолаш учун етарли муддатдир.

Тошкентнинг ташқи сиёсатида содир бўлаётган ўзгаришлар, айниқса, яққол сезилмоқда. Бу ўринда Ўзбекистоннинг минтақадаги қўшнилар билан муносабатларни йўлга қўйишга интилаётганини алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин. Шуниси диққатга сазоворки, Шавкат Мирзиёевнинг  ташқи сиёсий фаоллиги қўшни Туркманистон ва Қозоғистондан бошланган.  

Айни пайтда расмий Тошкент ўтган йил давомида Москва ва Пекин билан иқтисодий мулоқотни фаоллаштирди. Шавкат Мирзиёевнинг апрель ойида Россияга сафари натижасида қарийб 16 миллиард долларлик шартномалар имзоланди. Ўзбекистон раҳбарининг шу йил май ойида  “Бир макон – бир йўл” саммити доирасида Пекинга илк сафари давомида Ўзбекистон ва Хитой давлатлари ўртасида қиймати 20 миллиард доллардан катта бўлган битимлар имзоланди.

Ўзбекистон ташқи сиёсатидаги диққатга сазовор ўзгаришлардан яна бири Тошкентнинг Ғарб давлатлари билан муносабатларига тааллуқлидир. Бу борада ҳозирги пайтда ошкора илиқлик кузатилмоқда. Жумладан, ноябрь ойида Европа тикланиш ва тараққиёт банки кўп йиллик танаффусдан сўнг Ўзбекистонда қайта фаолият кўрсата бошлади. Жанубий Кореяга сафар давомида Ўзбекистон Президенти мамлакатнинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича ишлар қайта бошланганини эълон қилди. Сеул, ўз навбатида, Тошкентга бу борада маслаҳат ёрдамини кўрсатишга ваъда берди. Ўзбекистоннинг Ғарб билан алоқалари жонланишига Мюнхенда ноябрда бўлиб ўтган Ўзбекистон – Германия бизнес-форуми, шунингдек,  Ўзбекистон парламенти делегациясининг Вашингтонга ташрифи туртки берди. Ушбу қадамлар келажакда Тошкент ҳам ташқи сиёсат, ҳам ички сиёсат соҳаларида халқаро сиёсий ва иқтисодий амалиётларга кўпроқ мос бўлишга интилишидан далолат бераётган бўлса, ажаб эмас.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo