icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти Хитой Давлат кенгаши аъзоси, мудофаа вазирини қабул қилди

20.12.2017

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 декабрь куни мамлакатимизга ташриф билан келган ХХР Давлат кенгаши аъзоси, мудофаа вазири Чан Ваньцюанни қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари меҳмонни самимий қутлар экан, турли даражадаги алоқалар фаоллашиб, самарали ҳамкорлик мустаҳкамланаётгани мамлакатларимиз ўртасида ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатлари жадал суръатларда изчил ривожланишига хизмат қилаётганини катта мамнуният билан таъкидлади.

Жорий йил май ойида Хитой Халқ Республикасига олий даражадаги ташриф якунида эришилган келишув ва имзоланган шартномаларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашувда икки томонлама ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилди, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Хитой Давлат Кенгаши аъзоси, мудофаа вазири Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Чан Ваньцюан Ўзбекистон Қуролли Кучлари салоҳияти ва мудофаа қобилиятини ошириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни юксак баҳолаб, Хитой томони бу соҳада ўзаро манфаатли шерикликни янада мустаҳкамлашга тайёр эканини билдирди.

 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo