icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
ОАВ вакиллари билан учрашув

13.12.2017

Оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашувда Президентлар музокаралар ўзаро англашув, очиқлик ва самимият руҳида, ишчан кайфиятда ўтганини, эришилган келишувлар икки халқ манфаатларига хизмат қилишини таъкидладилар.

Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Президентининг биринчи ташрифи чоғида имзоланган ҳужжатлар мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни янада ривожлантиришда муҳим омил бўлишини қайд этди.

Сооронбой Жээнбеков эришилган келишувлар халқларимиз кутган воқеа бўлганини, ўзаро муносабатлар тарихида қоладиган шундай хайрли ишларга ҳисса қўшганидан мамнун эканини таъкидлади.

Маълумки, икки томонлама муносабатларни ривожлантириш йўлидаги улкан хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Данакер» ордени билан мукофотланган эди. Қирғизистоннинг олий мукофотларидан бўлган ушбу орден халқлар ўртасида тинчлик, дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга, миллатлараро тотувликни сақлашга, илм-фанни ривожлантиришга, миллий маданиятларни яқинлаштириш ва бойитишга катта ҳисса қўшган инсонларга берилади.

Данакер – яраштирувчи демакдир. Мукофот давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон – Қирғизистон муносабатларини равнақ топтириш, икки мамлакат ва икки халқ ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшнилик алоқаларини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш йўлидаги хизматларининг юксак эътирофидир.

Кўксарой қароргоҳида Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга «Данакер» орденини тантанали равишда топширди.

Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбековнинг мамлакатимизга расмий ташрифи давом этмоқда.

 

 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo