Афғонистон Президенти Бухорога жўнаб кетди
06.12.2017
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан мамлакатимизда расмий ташриф билан бўлиб турган Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани 6 декабрь куни Бухоро шаҳрига жўнаб кетди.
Олий мартабали меҳмон Бухоро давлат университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари билан учрашади ҳамда улар ҳузурида маъруза қилади. Шунингдек, шаҳарнинг диққатга сазовор жойларини зиёрат қилади.