Кенгайтирилган таркибдаги музокаралар
05.12.2017
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф Ғани музокараларни икки мамлакат делегациялари иштирокида давом эттирдилар.
Кенг кўламли мулоқот чоғида савдо-иқтисодиёт, транспорт, транзит, энергетика, кимё, агросаноат, таълим, маданият ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш, ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинади.
Музокаралар якунида ҳукуматлараро ва идоралараро даражадаги ҳужжатлар, кўплаб тижорий шартномаларни имзолаш мўлжалланмоқда.