icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Оилавий поликлиникаларда навбатга ёзилиш учун электрон тизим жорий қилинади

17.11.2017

Давлатимиз раҳбари Сергели тумани 6-А мавзесида барпо этилган 61-оилавий поликлиника фаолияти билан танишди. 

Уч қаватли, 250 қатновга мўлжалланган оилавий поликлиникада ультратовуш ташхиси, рақамли рентген, электрокардиограф, физиотерапия, клиник ва биокимё лаборатория бўлимлари, кундузги шифохона фаолияти йўлга қўйилган. Терапевт, педиатр, жарроҳ, отоларинголог, окулист, невролог, иммунолог каби тор соҳа мутахассислари томонидан аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиш учун барча шароит яратилган. 

Оилавий поликлиникадаги асосий янгиликлардан бири – бу беморлар навбатга ёзилиши учун электрон тизим жорий қилинганидир. Яъни бемор шифокор қабулига поликлиникага келмасдан туриб, интернет ёки телефон орқали рўйхатхонада ўрнатилган тизим ёрдамида навбатга киритилади. Бу ортиқча оворагарчилик ва вақт сарфлашнинг олдини олади. 

Президентимиз ушбу тизимни 61-оилавий поликлиника мисолида намунавий қилиб пойтахтимиздаги барча бирламчи тиббиёт муассасаларига жорий этиш юзасидан топшириқлар берди. Тиббиёт соҳасидаги ислоҳотлар, аввало, оилавий поликлиникаларга чуқур кириб бориши, ушбу масканлар аҳолининг саломатлик кўрсаткичларини яхшилаш бўйича фаолият юритиши, қайси касалликлар камайгани, қайсилари эрта аниқланиб даволанаётгани бўйича мунтазам ахборот берилиши лозимлиги қайд этилди.

 

 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo